Адолат — ҳаётимиз ва дастуримизнинг бош мезони
Мамлакатимиз келажагига доир муҳим сиёсий жараёнда Президентликка номзод сифатида иштирок этиш фақат мен учун эмас, балки партиямиз учун ҳам катта синовдир. Шу маънода айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг бугунгача бўлган тараққиёти натижаларини умумлаштириб ва камчиликларини бартараф этиш учун билдирган таклифларимиз асосида сайловолди дастуримизни ишлаб чиқдик.