Сиз, азизларимни Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган, жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган азим Самарқанд шаҳрида кўриб турганимдан ғоят мамнунман.
Янги ном олган Туркий давлатлар ташкилотининг Саммитида иштирок этаётганингиз учун барчангизга алоҳида ташаккуримни изҳор этаман.