Парижда “Ўзбек мусиқа кечаси” ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Париждаги элчихонасида “Ўзбек мусиқа кечаси” тадбири ўтказилди. Ушбу кечада Францияда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, санъат, маданият ва бизнес доира вакиллари, шунингдек Францияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз иштирок этишди. Иштирокчилар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Кўзиев ва “Сафо” гурухининг мафтункор қўшикларидан баҳраманд бўлишди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норкобилов бошчилигидаги делегация аъзолари хам иштирок этишди.

Share This Post:

Manager Ouzbekistan