Ташқи ишлар вазирларининг Чўлпон отадаги учрашувида муҳим масалалар кўриб чиқилди

20-22-июль кунлари Чўлпон ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотига қараганда тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарияти иштирок этган. 2018-йил 15-мартда Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг Остона шаҳридаги ишчи (маслаҳатлашув) учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида, Қирғизистон томони ташаббусига кўра дўстона руҳда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, хавфсизликни таъминлаш, чегара, транспорт ва транзит алоқалари, сув-энергетика манбаларидан фойдаланиш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, жумладан Марказий Осиё мамлакатларининг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотида қайд этилганидек, Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг 2019-йил март ойида минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги маслаҳатлашув учрашуви муҳим саналади.
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги давлат чегарасини халқаро ҳуқуқий расмийлаштириш жараёнидаги ҳамда минтақадаги ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлигининг фаоллашишидаги ижобий динамика кузатилмоқда.
Шу билан бир қаторда, Ташқи сиёсат маҳкамалари етакчилари таъкидлаганидек, Халқаро терроризм ва экстремизм, наркотикларнинг ноқонуний айланиши, уюшган трансмиллий жиноятлар ҳамда минтақавий хавфсизликнинг таҳдидларига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни, жумладан халқаро ва минтақавий ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг зарурияти мавжуд.
Савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш учун қулай шароитлар яратишнинг зарурлиги қайд этилди. Зеро, минтақа ичидаги инвестицион ҳамкорликни олға суриш Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ишбилармонлик муҳити фаоллигининг муҳим омили саналади.
Минтақанинг транзит имкониятларини кенгайтириш минтақа давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги мустаҳкамланишига, транспорт инфратузилмасининг ривожланишига ва транспорт коммуникациялари орқали транзит юк ташишни йўлга қўйишга имкон яратади.
Ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиёда сув-энергетика манбаларидан комплекс фойдаланишни қўллаб-қувватладилар ҳамда минтақанинг барча мамлакатлари қизиқишларидан ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барқарор узоқ муддатли механизмларини ишлаб чиқишнинг зарурлигига урғу бердилар.
Марказий Осиё давлатлари халқларининг маданияти, тарихи ва тиллари муштараклигини қайд этдилар ҳамда таълим, маданият, санъат, фан, туризм ва бошқа соҳалардаги давомий ҳамкорлик тарафдори.
2018-йилнинг 20-22-июль кунлари Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви Марказий Осиёнинг бешта мамлакати халқлари ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик ва ишончга асосланган минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшимча суръат бағишлашига ишонч билдирилди.
Минтақавий ҳамкорликнинг ҳолатини муҳокама қилиш ва уларнинг кейинги ривожланиши истиқболларини белгилаб олиш учун Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги сиёсий мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг кейинги учрашуви Тожикистон Республикасида ўтказилади.
Share This Post:

Manager Ouzbekistan