Ўзбекистон делегацияси Англиянинг “Amadeus Enertainment” ва Ҳиндистоннинг IIFTC компаниялари билан меморандум имзолади

12 май куни Канн халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилган ўзбек павильонида Англия, Аргентина, Ҳиндистон, Россия, Испания мамлакатларининг йирик кинокомпаниялари ва бошқа ташкилотлари вакиллари билан олиб борилган музокарлар натижасида келгусидаги лойиҳаларни амалга ошириш йўлида муҳим келишувларга эришилди. 


Хусусан, Англиянинг “Amadeus Entertainment” компанияси бош директори Иво Фиоренза билан ўзбек миллий фильмларини жахон кинобозорига олиб чиқишга кўмаклашиш тўғрисида, Хиндистоннинг India International Film Tourism Conclave (IIFTC) компанияси директори Ҳаршад Бҳагват билан Ўзбекистонда кнотуризмни ривожлантириш, ўзбек кино комиссиясини халқаро англашув меморандумлари имзоланди.
Юқоридаги келишувчилар мамлакатимизнинг бой локация имкониятларини жаҳон кино хамжамиятига эътиборига етказиш ва бу орқали Ўзбекистонга фильмлар суратга олиниши учун хорижий кинокомпанияларни кенг жалб этишга хизмат қилади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан Канн халқаро фестивалида ташкил этилган миллий павильони ўз ишини давом эттиради.
Share This Post:

Manager Ouzbekistan