All posts by Manager Ouzbekistan

“Сирдарё” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда оқилона фойдаланишини таъминлаш, шу аснода янги иш ўринлари ташкил этиш ва маҳаллий аҳолининг даромадларини ошириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги ПФ-4516-сонли Фармонига асосан Жиззах вилоятида “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда

Read More

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат хизматларининг шаффофлигини ва улардан эркин фойдаланиш имкониятини, мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, экспорт-импорт операцияларининг мутаносиблигини таъминлаш тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг турмуш шароити ва сифатини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади. Шу билан бирга, божхона назорати ва расмийлаштирувининг мураккаб тартиб-таомиллари ва

Read More

Экспорт ҳажми 316,9 миллион АҚШ долларини ташкил қилди

2018 йил январь-март ойлари якуни бўйича тўқимачилик маҳсулотлари экспорти умумий экспорт ҳажмида 7,8 фоизни ташкил қилди.  Тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажми 316,9 миллион АҚШ долларини ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,7 фоизга ошди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармаси маълум қилди.

Read More

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлнинг самарали давом эттирилиши мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни ва демократик ўзгаришларни муваффақиятли рўёбга чиқаришда, халқаро майдонда мамлакат нуфузини мустаҳкамлашда ва аҳоли фаровонлигининг ошишини таъминлашда энг муҳим омил ҳисобланади. Очиқ ташқи сиёсатнинг фаоллашуви натижасида хорижий мамлакатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда салмоқли натижаларга эришилди,

Read More

Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Архитектура ва қурилиш соҳасини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ҳудудларнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, ҳаёт ва тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган шаҳарсозлик фаолиятини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу билан бирга, таҳлиллар қурилиш соҳасида давлат бошқарувини ташкил этишда замонавий шаҳарсозлик услублари, нормалари ва қоидаларини кенг жорий қилишга, рақобатни

Read More

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида ўтказилган халқаро конференциядаги нутқи

Муҳтарам Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Жаноби Олийлари! Ҳурматли Федерика Могерини хоним! Ҳурматли ташқи ишлар вазирлари ва делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференциянинг барча иштирокчилари ва меҳмонларини Ўзбекистон халқи номидан самимий табриклашга ижозат бергайсиз. Ушбу анжуманда иштирок этаётганингиз учун сизларга чуқур миннатдорлик билдираман ва меҳмондўст

Read More

Баҳорий яшариш, ободлик, янгиланиш тантанаси

Жиззах шаҳридаги Ёшлар шаҳарчасининг очиқ тантаналар мажмуасида намойиш этилган концерт дастури, анвойи гуллар, безаклар билан чирой берилган майдонларда, расталарда ташкил этилган турли кўргазмалару кўнгилочар тадбирлар баҳорнинг бутун таровати, гўзаллиги, нафосатини ўзида акс эттириб, Наврўз сайлига чиққанларга хуш кайфият бағишлади. Ушбу умумхалқ сайли вилоятнинг шаҳару қишлоқларида анча олдин бошланган Наврўз байрамининг давоми, энг каттаси бўлди. Боиси

Read More

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз халқига байрам табриги

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА НАВРЎЗ ТАБРИГИ Азиз ватандошлар! Жонажон юртимиз – Ўзбекистонимизга яшариш, баҳор ва гўзаллик байрами – Наврўзи олам кириб келмоқда. Ана шу қутлуғ айём – Шарқона янги йил билан сиз, муҳтарам отахон ва онахонларни, мунис опа-сингилларимиз, суюкли фарзандларимиз, бутун халқимизни чин юракдан самимий муборакбод этаман. Қалбларимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу нурли лаҳзаларда барчангизга

Read More

Ўзбекистон – Тожикистон: Азалий қадриятлар ва яқин қўшниликка асосланган ҳамкорликнинг янги даври

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Душанбега келди. Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон кутиб олди. Ўзбекистон билан Тожикистонни умумий тарих, узвий маънавий қадриятлар боғлаб туради. Икки халқ азалдан бир дарёдан

Read More