Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Коронавирус пандемияси даврида хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш бўйича тартиблар тўғрисида - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Коронавирус пандемияси даврида хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш бўйича тартиблар тўғрисида


 

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг баёнига кўра: 

1. 2022 йил 15 январдан бошлаб хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар:

республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозим;

коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шарт.