Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишлаб, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, ўзбек тилини сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда тўлақонли жорий этиш ҳамда фаол қўлланишини рағбатлантириш мақсадида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” республика танлови ўтказилади.

"> Қадринг баланд бўлсин, она тилим республика танлови ўтказилади - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Қадринг баланд бўлсин, она тилим республика танлови ўтказилади



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишлаб, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, ўзбек тилини сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда тўлақонли жорий этиш ҳамда фаол қўлланишини рағбатлантириш мақсадида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” республика танлови ўтказилади.

Танлов тўрт йўналишда:

давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд ( маҳаллий ижро этувчи туман (шаҳар) ҳокимликлари;

давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари);

ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳалар ва дастурий маҳсулотлар (илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари);

ўзбек тилининг қудрати ва гўзаллигини тараннум этган энг яхши бадиий асар (ёзувчи ва шоирлар) йўналишларида ташкил этилади.

Танлов жорий йилнинг 1 июлидан 1 октябрига қадар бўлган муддат оралиғида тегишли босқичларда ўтказилади.