Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчихонасида ватандошлар иштирокида Наврўз байрами ташкил этилди - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчихонасида ватандошлар иштирокида Наврўз байрами ташкил этилди



Элчихонада Франциядаги ватандошларимиз иштирокида “Наврўз” байрами ташкил этилди

 

 

2023 йил 18 март куни Элчихонада “Наврўз” баҳор байрами ташкил этилди.  

Мазкур тадбирда 100дан зиёд Францияда истиқомат қилаётган ватандошлар ва ушбу давлатнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар қатнашди.

Байрам тадбирини Ўзбекистоннинг Франциядаги Элчиси Сардор Рустамбаев кириш сўзи билан очиб, барчани қўшалоқ байрам – Наврўз айёми, муборак Рамазон ойи кириб келиши ҳамда футбол бўйича Осиё кубогида Ўзбекистон ёшлари жамоасини ғалаба қозонгани билан қутлади.

Ўзгача кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирга, авваламбор Ўзбекистон Президенти томонидан чет элдаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятида ватандошларни бирлаштириш, шунингдек, уларга юртимизнинг бой тарихий ва маданий мероси имкониятларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётгани сабаб бўлмоқда.

Тадбир иштирокчиларига “Наврўз” байрамининг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳақида, шунингдек, у тинчлик, тотувлик, фаровонлик байрами ҳамда миллати, динидан қатъий назар, юртимизда яшаётган барча миллатлар, элатлар учун бирдек севимли айёми эканлиги тўғрисида маълумот берилди.  

“Наврўз” байрами оддий байрам эмас, балки кексаю ёш учун бирдек азиз шодиёна. Бу байрам қадим-қадим замонлардан буён элимиз ардоқлаб келаётган, элимизни, юртимизни улуғлаб келаётган байрам ҳисобланиб, ҳалқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча тасаввурлари, қадриятларини ўзида мужассам этган, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган байрамдир.

Шу билан бирга, маросим доирасида ватандошларга Ўзбекистонда хозирги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, маданий-гуманитар, илм-фан, таълим ва яна кўплаб соҳалардаги ўлкан ўзгаришлар хусусида маълумот берилди.

Жумладан, бўлиб ўтиши режалаштирилаётган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга алоҳида тўхталинди.

Ўз навбатида, иштирокчилар томонидан ушбу тадбирни ташкил этилиши улар учун катта завқ баҳш этгани ҳамда Францияда яшаётган ватандошлар янада бирлашишга туртки бўлётганини кўтаринки кайфият билан таъкидлашди.

Хусусан, Францияда истиқомат қилаётган ватандошимиз  кинорежиссёр ва рассом Саодат Исмаилова, Наврўз байрами билан барча ватандошларни қутлаб, Ўзбекистоннинг ташқи олам билан муносабатларига тўхталди. Унга кўра, Ўзбекистон бир нечта мамлакатлар билан охирги йилларда маданият соҳасида фаол ҳамкорлик ришталарини ўрнатганини таъкидлади. Жумладан, ўзбек-француз алоқалари бу йўналишда янги босқичга ўтгани ва яқин келажакда улар ўз маҳсулларини беришига эътибор қаратди.

“Француз жамоатчилиги томонидан кўтаринки руҳ билан қабул қилинган Лувр ва Араб дунёси институтида ташкил этилган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган кўргазмалар, ушбу илоҳотларнинг яққол мисоли бўлмоқда”, деб таъкидлади С.Исмаилова.

“Пари Сакле” университети магистранти ҳамюртимиз Гавхар Мирхалилова, хозирги кунда мамлакатимизда ҳар бир жабҳада ижобий ўзгаришлар гувоҳи бўлиш мумкинлигига урғу берди.

“Янги Ўзбекистон тарихида алоҳида аҳамият касб этадиган жараён – Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум Ўзбекистон келажагига мустаҳкам пойдевор яратиш, Ватанимиз мустақиллигини асраб-авайлаш “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ислоҳотларни жадал давом эттиришга қаратилган”.

Ҳамюртимиз Шохрух Мирзаюсупов ушбу тадбирни ташкил этганлик учун ўз миннатдорчилигини билдириб, бугунги байрам сабабли ўзини Ўзбекистонда бўлгандай ҳис этганини кўтаринки кайфият билан қайд этди ва барча ўзбек халқини Наврўз байрами билан табриклади.

ЮНЕСКО Халқаро ташкилотининг Маданий меросни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи Анна Сидоренко Ўзбекистонни маданий соҳада улкан ютуғларга эришаётганини халқаро ҳамжамият томонидан олқишланаётганини таъкидлади.

А.Сидоренкога кўра, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мустаҳкам маданий алоқаларнинг мисолида мамлакатимизни нақадар бой тарихи, тақсинга сазовор маданияти, урф-одатлари кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан қарши олинаётганини кўриш мумкин.

Халқаро савдо палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитраж суди юристи ватандошимиз Гулирано Абдуллажонова Францияда турмуш ўртоғи билан биргаликда “Мерос” маданий ва манавий уюшмасига асос солган бўлиб, Элчихона билан ҳамкорликда хозирда француз жамоатчилигига Ўзбекистон тарихи, маданияти ва тилини кенг тарғиб қилиш йўлида тегишли ишлар олиб бормоқда.

Г.Абдуллажонова мазкур байрам Францияда истиқомат қилаётган ватандошлар билан янада яқинлашиш, бирлашишга катта имконият яратишини мамнуният ила таъкидлади.

Шунингдек, тадбир доирасида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари ва куй-наволари ҳамда Янги Ўзбекистонга бағишланган видеороликлар намойиш этилди.