Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Fransiya Prezidentining maslahatchisi Izabel Dyumonni qabul qildi - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Fransiya Prezidentining maslahatchisi Izabel Dyumonni qabul qildi



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Франция Президентининг маслаҳатчиси Изабель Дюмонни қабул қилди. Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва икки мамлакатнинг ҳар томонлама шериклигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Франция Президенти Эммануэль Макроннинг самимий саломи ва шахсий мактубини етказди.

Учрашувда фаол сиёсий мулоқотларни давом эттириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Франциянинг етакчи компания ва банклари билан “яшил” энергетика, қазиб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, сув таъминоти тизимини, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишларда биргаликдаги йирик лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Париж шаҳридаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтидаги маданий тадбир ва кўргазмалар муваффақиятли ўтгани юксак баҳоланди. Ўзбекистон мактабларида француз тилини ўрганишни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.