Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон миллий либослари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари Францияда тақдим этилди - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Ўзбекистон миллий либослари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари Францияда тақдим этилди



Мода пойтахти Париж шаҳрида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, миллий либослари ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

У мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси ва Ўзбекистоннинг Марказий "МОDI" – Осиё дизайнерлари иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилди.
 

Тадбирнинг очилиш қисмида сўзга чиққан юртимиз элчиси Нодир Ғаниев иштирокчиларга мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва дунё миқёсида тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган муҳим ишлар, шунингдек, Франция каби етакчи давлатлар билан маданий ҳамкорликни янада кенгайтириш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар хусусида сўзлаб берди.
 

 Шундан сўнг, ўзбекистонлик дизайнерларнинг миллий либослар дефилеси бўлиб ўтди. Унда "Salma Couture" бренди асосчиси Шахзода Ғафурова, "Dfrauz" бренди асосчиси Дилафруз Нуриддинова ҳамда "Dilfuza dizayn" ишлаб чиқариш корхонаси томонидан миллий анъаналар ва замонавий мода уйғунлигини ўзида ифода этган "NISA" ёрлиғи остидаги либослар коллекцияси тақдим этилди. Адрас, атлас, зардўзлик, ипак тўқималари ва жўяли нақшлардан ташкил топган либослар парижликлар ва сайёҳлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
 

Шунингдек, анжуман давомида ташкил этилган Ўзбекистон ҳунармандлари томонидан яратилган зардўзлик, каштачилик ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди.