
23 июл куни «France Travail» Давлат бандлик хизматининг бош директор ўринбосари Полин Калмэс билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Франция томони ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
