Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

9 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳридаги элчихонасида Наврўз байрамига бағишланган маданий тадбир ўтказилди - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

9 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳридаги элчихонасида Наврўз байрамига бағишланган маданий тадбир ўтказилди



Тадбир давомида Наврўз байрамининг мазмун-моҳияти, унинг халқлар ўртасидаги дўстлик, бағрикенглик, янгиланиш ва эзгулик каби умуминсоний қадриятларни тарғиб этишдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Байрам дастури доирасида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва санъатини намоён этувчи концерт дастури тақдим этилди. Жумладан, Мукамрам Тургунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли ҳамда Шермат Ёрматов номидаги Ёшлар миллий хор гуруҳининг чиқишлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Миллий рақс ва мусиқий чиқишлар тадбирга ўзига хос кўтаринки руҳ бағишлади.

Наврўз байрамига бағишланган ушбу тадбир Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, шунингдек турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга хизмат қилди.