Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

20 май куни Тошкентда «Gustave Roussy International – Uzbekistan» лойиҳасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу тарихий воқеа ва Ўзбекистон ҳамда Франция ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим босқичидир. - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

20 май куни Тошкентда «Gustave Roussy International – Uzbekistan» лойиҳасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу тарихий воқеа ва Ўзбекистон ҳамда Франция ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим босқичидир.



Айнан бир йил олдин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга давлат ташрифи доирасида дунёга машҳур «Gustave Roussy» институти билан ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилган эди. Бугун эса ушбу ташаббус амалда рўёбга чиқди - Gustave Roussy бренди Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида ўз фаолиятини бошлади.

Ўтган давр мобайнида француз ҳамкорларимиз билан биргаликда лойиҳани ишга тушириш ва унинг фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича катта ва масъулиятли иш олиб борилди. Натижада умумий саъй-ҳаракатлар ва самарали ҳамкорлик туфайли қўйилган мақсадлар муваффақиятли амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Gustave Roussy раҳбарияти ва жамоаси, шунингдек барча ҳамкор ва ҳамкасбларга чуқур миннатдорлик билдираман. Ушбу ташаббус халқларимиз саломатлиги йўлида узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликнинг бошланиши бўлишига ишонаман.