Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчихонаси кўмагида жорий йилнинг 21 май куни Париж олий тижорат мактаби (HEC Paris) ҳамда Тошкент Kimyo халқаро университетивакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчихонаси кўмагида жорий йилнинг 21 май куни Париж олий тижорат мактаби (HEC Paris) ҳамда Тошкент Kimyo халқаро университетивакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.



Мулоқот давомида томонлар таълим, академик алмашинув, кадрлар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорлик соҳаларидаги имкониятларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, икки университет фаолияти ва устувор йўналишлари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Учрашув якунида талабалар учун ёзги таълим дастурлари, Executive Education йўналишидаги ҳамкорлик, академик алмашинув ва қўшма таълим ташаббусларини ривожлантириш бўйича ўзаро манфаатдорлик билдирилди.