Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

19 март куни “Théâtre de la Ville” - Paris маданият мажмуасида ўзбек моҳир санъаткор ва созандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

19 март куни “Théâtre de la Ville” - Paris маданият мажмуасида ўзбек моҳир санъаткор ва созандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди



Жорий йилнинг 19 март куни “Théâtre de la Ville” - Париж маданият мажмуасида Ўзбекистоннинг моҳир санаъткор ва созандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

Мазкур мусиқа кечасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Юлдуз Турдиева ва созандалар тамбур ва сато устаси Ўктам Расулов, ғижжакчи Умид Вохидов, дойрачилар Рустамжон Тгайкулов ва Улугбек Темиров ҳамда раққоса Фотима Мадаминовалар ўз дастурларини юқори маҳорат билан намойиш қилдилар.

Мусиқий лойиҳа Франция жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди - тадбирда 300 га яқин санъат ихлосманди ҳозир бўлди.  

Концерт доирасида ўзбек ва тожик мумтоз наволари янгради. Ижодкорлар томонидан амалга оширилган чиқишлар меҳмонларга кўтаринки кайфият баҳш этди.

Хусусан, мазкур концерт иштирокчиси Жан Луи Мингалон (Jean-Louis Mingalon) ўзбек миллий куйларига катта қизиқиш билдириб, бугунги ижодий гуруҳ ижросини юқори баҳолади.

“Мен Ўзбекистонни бой тарихи, маданияти, санъати ва урф одатларини ўрганмоқдаман. Ҳақиқатдан ҳам у ўзига ҳослиги билан ажралиб туради. Бугунги санъат кечаси менга сўз билан ифодалаб бўлмайдиган завқни баҳш этмоқда”.

Жаклин Мание (Jacqueline Mgnier) ўзбек миллий чолғу асбоблари уйғунлигида янграган гўзал ва жозибадор мусиқий чиқишлар барчани мафтун айлаб, қалбга маънавий, эстетик завқ берганини мамнуият ила таъкидлади.

“Биз ҳар доимгидек ўзбек санъатининг ўзига хос хусусиятини гувоҳи бўлмоқдамиз. Дарҳақиқат, ушбу концерт дастурида янграган ва маҳорат билан ижро этилган куй ва наволар биз каби санъат иҳлосмандлари учун ўзбек миллати маданиятини янги қираларини очиб бермоқда”.